Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, бир млрд сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Қўқон шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган ушбу шаҳар ҳудудида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина яшаш хонадонларининг бирини олдига яқинлашган вақтида белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилганида автомашина салонида 16 дона қутиларда жами 900 донага яқин мушак пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, ҳайдовчининг кўрсатмасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, автомашина яқинлашган хонадон ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадонида ҳам 50 дона қутиларда жами 2800 дона мушак пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида дастлабки қиймати 1 млрд. 35 млн сўмлик жами 66 та қутиларда 3700 донага яқин “7 SHOTS” номли мушак пиротехника воситалари ҳолати бўйича тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech