Фарғона вилоятидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг дам олиш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят касаба уюшмаси билан ҳамкорликда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг дам олиш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат Тошкент вилоятида жойлашган “Зангиота” зиёратгоҳидан бошланди.
Кейинги манзил “Ғалаба боғи”и бўлиб, у ерда ёшлар қадимий обидалар ва мустақиллик йилларида қуриб битказилган диққатга сазовор жойлар билан танишди.
Ёрқин таассуротларга бой бўлган бу кун болалар хотирасида қизиқарли маълумотларга бойлиги билан эсда қолади десак адашмаган бўламиз.