Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчилар учун амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид қарорлари, Миллий гвардия қўмондонининг тегишли буйруқ ва кўрсатмалари, талаблари, шунингдек, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳнинг хизмат вазифалари, экипировкаси ҳамда жамоат тартибини сақлашда амалга ошириладиган хизматлар назарий жиҳатдан ёритиб берилди. Вилоят “Қўриқлаш”бошқармаси мутахассислари томонидан иштирокчиларга объектлардан ташвиш хабари тушганда бажариладиган тактик ҳаракатлар, фойдаланиладиган куч ва воситаларнинг янгича ва самарали усуллари ҳамда ҳуқуқий асослар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Семинар якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.