Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасида 4-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди.
Ташриф давомида болалар ҳарбий хизматчилар ҳаёти, уларга яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, тадбирда ҳарбий хизматчилар томонидан ўқувчиларга мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг маълумот ва тушунчалар берилди.
Ҳарбий ватанпарварлик доирасида ўтказилган ушбу тадбир ўқувчиларда унутилмас таассуротлар қолдириб, ёшларимизнинг миллий армиямиз ва унинг куч-қудратига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий техника ва жанговар қуроллардан фойдаланиш борасидаги кўргазмали чиқишлари, ёшлар билан ўтказган суҳбатлар ўғил-қизларнинг ҳарбий бурчга бўлган қизиқишини, она Ватанга муҳаббати ва садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.