Фарғона минтақавий ўқув марказида битирувчиларга сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди.
"Қўриқлаш" бош бошқармасининг 40 нафар малака ошириш дастури бўйича юборилган тингловчилари бошланғич тайёргарлик бўйича белгиланган режа асосидаги навбатдаги ўқув курсларини якунлаб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Жорий йилнинг 18 март куни ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган жами 40 нафар битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, спорт мусобақасида яхши натижага эришган ходимлар Фахрий ёрлиқ ҳамда Ташаккурномалар билан тақдирландилар