Фарғонада оталиққа олинган ёшлар билан янгича ёндашувда ишлаш бўйича "Ўзбекистон ёшлар форуми" бўлиб ўтмоқда
2024 - йил бошида Давлатимиз Раҳбари бошчилигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида 4 млн нафар ёшларни 4 та сектор кесимида 6 та ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига оталиққа бириктириб янгича йўналишда ишлаш тизими белгиланди.
Маълумот учун: 1-секторга (мудофаа) 1 млн нафар, 2-секторга (Бош прокуратура, ФВВ) 500 мингдан, 3-секторга (ИИВ) 1 млн нафар ва 4-секторга (Адлия, Миллий гвардия) 500 мингдан ёшлар тақсимланди.
Форумда ушбу йўналишда “Фарғона вилояти тажрибаси” асосида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш, жараёнда кузатилаётган муаммо-камчиликларни бартараф этиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ишлар атрофлича муҳокама қилинмоқда.