Фарғона вилоятида 14 миллион сўмлик ноқонуний пиротехника воситалари муомаласига чек қўйилди
Жорий йилнинг 28 декабрь куни Фарғона вилоятида Миллий гвардия, ИИБ, ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида олинган маълумотлар асосида 1995 й.т. фуқаро М.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда, айланма йўллар орқали Қирғизистон Республикасидан олиб ўтилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тахминий қиймати 14.000.000 (ўн тўрт миллион) сўмлик 144 блок (9000 дона) “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ДХХ ЧҚ тасарруфига топширилди ва ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ишлари давом эттирилмоқда.