Фарғона вилоятида жиноят содир этишга мойил шахслар яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди
Фарғона вилоятида Миллий гвардия, ИИБ ҳамда DXX ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 124 нафар шахснинг яшаш манзиллари ўрганилди. Шулардан 104 нафари ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келганлиги аниқланган. Шунингдек, 61 нафар шахснинг хатти-ҳаракатларида жиноят, 45 нафарида маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тадбир давомида 39 та совуқ қурол, 3 кг 430 грамм гиёҳвандлик моддалари, 6 та ов қуроли, 53 та патрон ва бошқа ашёлар мусодара қилинди.