Фарғона минтақавий ўқув марказининг навбатдаги битирувчиларига Сертификатлар топширилди
Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган қоровуллик бўлинмаларининг 30 нафар назоратчилари бошланғич тайёрлаш дастури бўйича ҳамда Миллий гвардия Патруллик отрядларининг 20 нафар ҳарбий хизматчилари малака ошириш ўқув дастури бўйича навбатдаги ўқув курсларини якунлаб ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар. Жорий йилнинг 2 декабрь куни ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган жами 50 нафар тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи полковник Ж.Мирзалиев кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклади ва уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.
Шунингдек, ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, аъло баҳоларга ўқиган, спорт мусобақасида яхши натижага эришган тингловчилар Фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.