Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги 30 нафар битирувчиларга сертификатлар топширилди.
"Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ходимлари билан малака ошириш дастури бўйича ўқишга анъанавий шаклда бўлиб ўтган ўқув йиғини давомида дастурда белгиланган машғулотлардан ташқари, малакали мутахассислар иштирокида амалий семинар ва тренинглар, факультатив машғулотлар ҳамда бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.Жорий йилнинг 12 ноябрь куни ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган жами 30 нафар тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, аъло баҳоларга ўқиган, спорт мусобақаларида яхши натижаларга эришган тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.