Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ФИРИБГАРЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бухоро вилоятида ДХХ, Миллий гвардия ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида келиб тушган хабарга кўра тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро Ш.Ш. олдиндан келишилган икки нафар фуқарони танишлари орқали Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига махсус ёлланган фуқародан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди. Олинган маълумотлар асосида давом эттирилган тезкор тадбир мобайнида, фуқаро Ш.Ш. ушбу 4000 АҚШ долларини шериги бўлган фуқаро У.Ж. га олиб бориб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, фирибгарлик ҳаракатларига чек қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Ш.Ш. ва У.Ж. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Text to speech