Ўзбек тили байрами билан юртдошларимизни табриклаймиз! / / Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

ФИРИБГАРЛАРНИНГ “ТУЗОҒИ”ДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!  

Мамлакатимиз бўйлаб аҳоли ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида профилактик чора тадбирлар ҳамда тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Хусусан, Миллий гвардия расмий каналларида ва ОАВ да бу каби ҳолатлардан огоҳлантириш мақсадида бериб борилаётган хабарларга қарамасдан айрим юртдошларимиз томонидан ҳамон фирибгарлар тузоғига тушиш ҳолатлари учраб келмоқда.

Шу каби ҳолат жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳар прокуратураси, Миллий гвардия ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир мобайнида аниқланиб, унда аризачи фуқаро Д.Э. ўзини “Анвар” деб таништирган шахснинг ваъдаларига ишониб 6 нафар танишини пул эвазига Қўриқлаш хизматига ишга киритиб қўйишига келишиб олишгани маълум бўлган.

Ушбу масалада турли йўллар билан олдиндан 800 АҚШ долларни қўлга киритган “Анвар” исмли шахс шериги фуқаро Х.О.билан биргаликда Тошкент шаҳар Миробод туманида олдиндан келишилган жойда фуқаро Д.Э.дан 2.700 АҚШ доллар пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳурматли фуқаролар, пул эвазига қайси соҳага бўлишдан қатъий назар ишга ёки ўқишга киритиб қўяман деб ёлғон ваъда берувчиларга ишониб қолманг.

Бундай инсонларга дуч келсангиз қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.   

Text to speech