Ғиждувонда ноқонуний равишда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариб келаётган цех фаолиятига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан 2022 йил 17 июнь куни ўтказилган тадбир жараёнида, Ғиждувон тумани "Оқгул" қишлоғида яшовчи, 1998 йилда туғилган А.Р., Ғиждувон туман "Вазиршоҳ" МФЙ "Галгожи" қишлоғидаги "Гранд сервис кафолат гўшт" МЧЖга тегишли бўлган нотурар бинонинг ичида ноқонуний ёғ ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, чигитдан олинадиган маҳсулотларни ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб кетаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Р.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 186/2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.