Гиёҳвандлик моддаси ва Тропикамид дори воситалари аниқланди
Жорий йилнинг 30 март куни Фарғона вилоятида олинган хабарга кўра Миллий гвардия ва Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбир давомида 1997 йилда туғилган Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.Ж. махсус харидор сифатида тадбирга жалб этилган Д.Ю.га
500 000 (беш юз минг) сўм пул эвазига оғирлиги тахминан 2 гр, бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Жорий йилнинг 31 март куни давом этган тезкор тадбирда, Қўқон шаҳарда яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро М.Г. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ҳамда жами 33 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди ва улар далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олиб қўйилган.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.