Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида республикада ягона бўлган "Болалар психологияси маркази" ва "Ёшлар инновацион маскани" биноси Миллий гвардия қошида очилди ва фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманида янги қад кўтарган ва замон талабларига мос жиҳозланган "Ёшлар инновацион маскани" ва "Болалар психологияси маркази" биноси фойдаланишга топширилди.  Янги бинонинг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Махкамова, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д.Ташмуҳаммедова, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситхонова, Олий мажлиси бола ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) А.Юнусова, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва  нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Колонов, Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев, Халқ таълими вазири ўринбосари В.Ражабов, муассаса раҳбари ва мутахассис ходимлари, шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.    Ташриф буюрган меҳмонлар бинонинг расмий очилиш маросимидан сўнг, биринчи қаватда жойлашган Ёшлар инновацион масканидаги  дастурлаш, аэро-моделлаштириш ва робототехника йўналишлари бўйича замон талабларига мос жиҳозланган  ўқув синф хоналари билан, ундан сўнг,  иккинчи қаватда жойлашган Болалар психологияси маркази таркибидаги Болалар психологияси, Арттерапия, Гештальт терапия, Йога ва Хореография бўйича машғулотлар ўтказиш учун барча шароитлар яратилган  хоналар билан яқиндан танишишди.    Мазкур бинонинг очилиш маросимига бағишланган тадбир давомида Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қулай меҳнат ва хизмат шароитларини яратиш йўлида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигига тўхталиб,  бу борада давлатимиз раҳбарининг 2021 йил август ойидаги Қарори билан Меҳрибонлик муассасалари Миллий гвардияга бириктирилиб, бир қатор масъулиятли вазифалар юклатилганлигини ёд олди. Шу кунга қадар амалга оширилган самарали ишлар, айниқса ёшларни ахлоқий ва руҳий баркамол этиб тарбиялашда психологларни жалб қилган ҳолда амалга оширилган ишларнинг мантиқий давоми сифатида ушбу марказ ҳам  тажрибали мутахассис психологлар ҳамкорлигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига, айниқса ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган етим ва қаровсиз қолган, имконияти чекланган болалар, уюшмаган ёшлар ҳамда аёлларга ягона тизимда психологик хизмат кўрсатишга мўлжалланганлиги таъкидланди.  Тадбир мобайнида ушбу масканни барпо этилишида яқиндан кўмакдош бўлган бир қатор мутасаддилар Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан "Маънавият аълочиси" кўкрак нишони, "эсдалик қўл соати" ҳамда "Фахрий ёрлиқ" билан тақдирландилар.    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Махкамова ва Олий мажлис сенати аъзоси, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Д.Тошмуҳаммедовалар ҳам сўзга чиқиб Миллий гвардия қўмондони фикрларини қўллаб қувватлаган ҳолда ушбу марказнинг бугунги глобаллашув шароитдаги муҳим ўрни ва ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига юқори баҳо беришди.  

Text to speech