Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Гуручдан курмак изламанг!

Афсуски сўнгги кунларда мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет яратиш бўйича янгича тизимни яратиш бўйича амалий ислоҳотлар айримларга ёқмаётган, уларни қониқтирмаётган экан.

Ўтган 2023 йилда вояга етмаганлар 3,5 минг жиноят содир этгани, 50 минг нафар бола мунтазам равишда мактабга бормаётгани тез-тез муҳокама қилиниб, Миллий гвардияга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда мактабларда давоматни таъминлаш топширилганди. Шунингдек, Миллий гвардия бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, касбга йўналтириш, тарбиялаш бўйича ота-оналар, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб бориш тизимини яратиш бўйича вазифаларни белгилаб берганидан барчамиз ҳабардормиз.

Қисқа муддат ичида жойларга чиққан ҳолда манзилли чора-тадбирлар бошланиб, сурункали равишда дарсга келмайдиган, тарбияси ва ўқишида муаммоси бўлган ўқувчилар, Миллий гвардиядан бириктирилган ҳодимлар ҳамда инспектор-психологлар томонидан ўрганилиб “мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида, ота-оналар ва маҳалла фаолларини масъулиятини ошириш бўйича қилинган сай-ҳаракатлар натижасида ижобий ўзгаришлар кузатила бошлади.

Бироқ, айрим интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда баъзи блогерлар бунга ўзларининг салбий қарашлари ҳамда бир қатор асоссиз фикрлари билан изоҳлар, мақолалар ёзишдан ҳам тийилмаяпти.

Шу ўринда уларга нисбатан савол туғилади, агар ҳақиқатдан ҳам – ёшлар, мактаб ўқувчилари, яъни Янги Ўзбекистонимизнинг келажагига бефарқ эмас экансиз! Нега ҳозирги кундаги Президентимиз бот-бот такрорлайдиган очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя қилган ҳолда, Миллий гвардия ёки Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигининг расмий вакилларидан тушунтириш олмасдан, қандайдир номлар ортига бекиниб “пост” ёзиш билан шуғулланмоқдасиз.

Бир мақолада “Таълим тўғрисида”ги қонунда Миллий гвардиянинг давомадни текширишдаги иштироки йўқ эканлиги, педагогик жараёнларга аралашувлар ноқонуний эканлиги келтирилган.

Агар мақола муаллифи асоссиз уйдирма ёзган бўлса бизнинг муаллифга асосли айтар сўзимиз бор. Муаллиф “Таълим тўғрисида”ги қонунни ўқигану аммо “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги қоннуни назардан четда қолдирган. Аслида мазкур қонуннинг 3-моддасида - Миллий гвардия Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин деб аниқ белгилаб қўйилган.

Мақолада шунингдек, “Мактабларда педагоглар етишмаслиги сабабли – Миллий гвардия ходимлари педагогик маълумотга эга бўлмасдан туриб болаларни тарбиялашга жалб қилинаётган бўлса, докторлар ҳам етишмайди – шифохона ва поликлиникаларга ҳам нимага жалб қилинмайди” дея саволни ўртага ташлаган.

Шуни билингки, Миллий гвардия мактабдаги педагогик жараёнга аралашмайди, унинг вазифаси аксинча мактабда сабабсиз сурункали дарс қолдирадиган, тарбияси ва ўқишида муаммоси бўлган болалар билан шуғулланиш, эҳтимолли ҳуқуқбузарликларларни барвақт олдини олишдан иборат. Зеро “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими” сифатида Миллий гвардия ҳам қайд этилган.

Шундай экан биз бўлар-бўлмас фисқу-фасод қилмаймиз. Биз қонун билан гапирамиз!

 

Text to speech