“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Гвардиячиларнинг жанговар, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-услубий йиғин ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қуролли кучларимизнинг жанговар салоҳиятини, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва маънавий шайлигини ошириш борасидаги белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан  Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан  аниқ чора-тадбирлар режалаштирилиб, ҳозирда мазкур йўналишдаги ишлар босқичма-босқич  амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Миллий гвардия тизимидаги батальон командири ўринбосарлари, хизмат бошлиқлари, оилалар билан ишлаш бўйича катта офицерлар, психолог мутахассислар, тиббиёт ходимлари ҳамда ахборот хизмати  ходимлари билан   ўтказилган ўқув-услубий йиғини ҳам ушбу ишларнинг мантиқий давомидир.

Тўрт кунлик ўқув-услубий йиғинининг дастлабки кунида назарий билимлар, яъни ҳарбий низомлар, жанговар кўллашдаги янги ёндашувлар, маънавий-маърифий тайёргарлик ва ёшларга оид давлат сиёсатини юритишнинг янги тизими ҳамда киберхавфсизлик ва жанговар ҳолатларда ахлоқий руҳий таъминотни таъминлаш, даволаш профилактик тадбирлари, психологик хизматнинг ютуқ ва камчиликлари тўғрисида мутахассислар томонидан маърузалар қилинди.

Шунингдек, гвардиячиларнинг назарий ва амалий билимларини уйғунлигини мустаҳкамлаш мақсадида  Тошкент ҳарбий округига қарашли "Ангрен" дала уқув майдонида амалий машғулотлар давом эттирилди. Унда 11 та ўқув нуқтаси ташкиллаштирилиб, юқорида санаб ўтилган таркибий бўлинмалар мутахассисликлари бўйича жамоаларга бўлган ҳолда, кундузги ва тунда отиш тайёргарлиги, тактик тиббий тайёргарлик ҳамда уларнинг жисмоний зўриқишларга чидамлилигини оширишга қаратилган махсус психологик йўлакларда синовлар қабул қилинди.

Мазкур ўқув йиғинида гвардиячи йигитлар билан бир сафда хизмат қилиб келаётган  гвардиячи қизларнинг  фаол иштирок этганлиги, тизимда гендер тинглик масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигининг яққол намунасидир.

Дала ўқув майдонидаги синовлар узоқ масофага марш юриш ва югуриш билан якунланди. Унда ҳаракатланаётганлар олдига реал ҳолатга яқинлаштирилган бир нечта заҳарланган ҳудуддан ўтиш ва қуролли ҳужум каби тўсиқлар қўйилди. Ушбу ностандарт вазиятда тезкор қарор қабул қилган гвардиячилар тўсиқларни мардонавор енгиб ўтиб, талофатсиз маррага етиб боришди.

Ўқув йиғининг кейинги куни кўргазмали машғулотлар билан давом эттирилди. Жумладан Ҳарбий қисмлар ва Жамоат хавфсизлиги университети базаларида оммавий тартибсизликлар ва махсус операциялар мобайнида гвардиячиларга ахлоқий руҳий таъминотни ташкиллаштириш, руҳий бардошликни оширишга қаратилган мажмуавий тўсиқлар йўлаги ва жисмоний зўриқишлар остида турли табиий ва сунъий тўсиқлардан ўтиш техникаси ҳамда траншеяларда жанговар ҳаракатларни олиб бориш тактикаси бўйича кўргазмали чиқишлар қилинди. Шунингдек, янги саф низоми бўйича ҳам саф элементлари бажариб кўрсатилиб, шартли равишда фавқулодда ҳолатларда оилаларни хавфсиз ҳудудга кўчириб ўтказиш бўйича  вазифалар бажарилди.Тадбирнинг сўнги кунида, гвардиячиларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳам синовдан ўтказилиб, баҳоланди.

Ўқув-услубий йиғини якуни конференция билан ниҳояланди. Анжуман давомида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва келгусида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech