Халқ билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Шунинг учун ҳам жойларда аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Миллий гвардия масъуллари ҳамкорлигида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари, бундан ташқари истеъфодаги ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг мурожаат ва муаммолари тингланди.
Жараёнда келиб тушган 54 та мурожаатдан 16 таси жойида ижобий ҳал этилди, 29 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 9 таси мутасаддиларнинг назоратига олинди.