ҲАМКОРЛИКДАГИ ИШЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг бандлиги таъминланмаган оила аъзоларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда ўқув курслари бўйича махсус сертификатлар билан таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Фарғона вилояти “Ишга марҳамат” Мономаркази ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича қўшма меморандум имзоланди.
Шу билан бирга Мономарказ директори ва бошқа мутасаддилар томонидан марказнинг имкониятлари тўғрисида маълумотлар берилиб, у ерда яратилган шароитлар ҳамда ўқитиш тартиби тўғрисида тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, шу куннинг ўзида 30 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини Мономарказга ташрифи амалга оширилиб, уларга марказда ташкил этилган 27 та тур йўналишида ташкил этилган ўқув курслари билан таништирилди.