ҲАРБИЙ ҚИСМДА КЎЧМА КИТОБЛАР КЎРГАЗМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
Китоб – фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаидир.
Китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга бўлган юқори иштиёқ буюк аждодларимиздан меърос. Бугунги кунда ҳарбий хизматчи ва ҳодимларнинг бўш вақтларини китоб ўқиш билан мазмунли ўтказишларига етарлича шарт-шароитлар яратилмоқда. Куни-кеча Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасида ташкил этилган китоблар кўчма кўргазмаси фикримиз далилидир. Ушбу тадбирга ташриф буюрган Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона маркази масъул ходимлари томонидан кўргазмага қўйилган китоблар тўғрисида керакли маълумотлар берилиб ҳарбий хизматчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.