Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ВАТАНПАРВАРЛИК САБОҚЛАРИ

Келажак авлоднинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди.

Тадбирда, Термиз шаҳар ёшлар иттифоқи фаол ёшлари, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалар иштирок этди.

Ҳарбий қисм майдонида ўтказилган тадбир давомида ёшлар учун ҳарбий хизматчиларнинг кундалик ҳаёти ва жанговар машғулотларини ифода этувчи ўқув нуқталари ташкил этилди.

Шунингдек, ҳарбий қисм ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништириш каби ғояни қамраб олган учрашувда намойиш этилган қўл жанги усуллари ва қурол-аслаҳа кўргазмаси ёшларда катта таассурот қолдириб, уларнинг ҳарбийликка бўлган иштиёқлари янада ортишига хизмат қилди.

Text to speech