Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҲАРБИЙ СПОРТ БЕЛЛАШУВИДА КУЧЛИЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ

Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси маъмурий биносида Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида тарихий сиймонинг ватанпарварлиги ва жасоратини кенг тарғиб этиш мақсадида “Жалолиддин Мангуберди издошлари” номли ҳарбий спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда гвардия сафларида хизмат қилаётган 3 та вилоятдан ташриф буюрган 12 нафар ҳарбий хизматчилар куч синашди.
Муросасиз беллашув 4та шарт асосида яъни билимдонлар беллашуви, от устида кураш ва от миниб камондан ўқ узиш ҳамда 400 метр масофага эркин услубда сузиш шартлари остида ўтди.
Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси жамоаси 3-ўринни, Навоий вилояти бўйича бошқармаси 2-ўринни, Жиззах вилояти бўйича бошқармаси жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Якуний натижаларга кўра ғолиб ва совриндорлар медаль ва дипломлар билан тақдирланди.

Text to speech