ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ОРОМГОҲИДА ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Мўйноқ туманида ташкил этилган "Ҳарбий-ватанпарварлик оромгоҳи"да Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси психологлари томонидан "Стресс ва уни енгиш усуллари", "Мотивация", "Инсон психологияси" мавзусида психологик тренинглар ўтказилди.
Психологик тренинг давомида психолог капитан А.Досназаров томонидан уюшмаган ёшларга маслаҳатлар берилди.
Оромгоҳда мазмунли дам олаётган ёшларга стресс ҳолатини енгиб ўтиш бўйича психологларимиз томонидан тавсиялар берилиб, уюшмаган ёшлар билан интерфаол ўйинлар ўйналди.
Қизиқарли ўтган тадбир якунида ёшларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати яхшиланиб, руҳий енгиллик бағишланди.