Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ҳарбийлар ўртасида бўлиб ўтган триатлон бўйича 25-жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган гвардиячилар рағбатлантирилди.

Бугун Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати — World Military Triathlon Championship мусобақасида муносиб иштирок этган гвардиячиларни тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари полковник С.Мамаюсупов чемпионатда юксак натижалар қайд этган спортчиларимизни табриклаб, уларга пул мукофотларини топширди.
Мусобақа қаттиқ рақобат муҳитида ўтган бўлиб, унда Франция, Россия, Швейцария, Германия, Канада каби 13 давлатдан 120 дан зиёд ҳарбий спортчи иштирок этди.
Чемпионат дастуридан «Elite» ва «Senior» тоифаларида якка тартибдаги баҳслар, шунингдек, аралаш эстафета (Mixed Relay) ўрин олган. Спортчилар стандарт масофада — 750 метр сузиш, 19 км велоспорт ва 5 км югуришда ўзаро беллашишди.
Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, Миллий гвардия вакили, Жамоат хавфсизлиги университети офицери, катта лейтенант Алина Ҳакимова иштирок этган аёллар терма жамоаси ҳам 3-ўринни қўлга киритди.
«Challenge Samarkand-2025» мусобақасида абсолют ёш тоифасида ўтказилган якка тартибдаги баҳсларда Тошкент шаҳридан лейтенант Азамжон Қодиров 1-ўринни, Наманган вилоятидан эса оддий аскар Ойдина Икрамова 2-ўринни эгаллади.
Аралаш эстафетада Самарқанд вилоятидан катта лейтенант Дмитрий Зайсев бошчилигидаги Миллий гвардия жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Ушбу жамоа таркибидан Фарғона вилоятидан III даражали сержантлар Сардор Нурматов ва Жиззах вилоятидан Миржалол Тоштемиров ўрин олди.

Гвардиячи сафдошларимизни ғалаба билан муборакбод этамиз ва уларга келгусида ҳам зафарлар ва спортда улкан ютуқлар тилаймиз!

Text to speech