СПОРТСЕВАР ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Юртимизда спортсевар ёшлар учун спортнинг барча турлари бўйича кенг шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бу эса мамлакатимизда номдор спортчиларнинг етишиб чиқишида муҳим омил саналади.
Сурхондарё вилоятида ҳам спортнинг деярли барча турлари бўйича юксак натижаларга эришган, жаҳон ареналарида Ватанимиз байроғини кўкларга кўтарган, бутун дунё танийдиган спортчи ёшлар талайгина. Улардан бир гуруҳи эса бугунги кунда Миллий гвардия сафида хизмат қилиб келмоқда.
Бугун ушбу спортчилар иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Самимий мулоқотда ёшларга уларнинг эришган ютуқлари, спортдаги фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир давомида "қўл жанги" бўйича машғулотлар олиб борилди. Бу эса ўғил-қизларга ғурур ва фахр туйғуларини шакллантиришда, спортга бўлган қизиқишларини янада оширишда муҳим аҳамият касб этди