ЁЗГИ ТАЪТИЛНИ СПОРТ БИЛАН ЎТКАЗАМИЗ!
Ўқувчи ёшларни таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят кенгаши, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси Сирдарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Сирдарё ва Гулистон туманлари ўқувчи ёшлари ўртасида спортнинг қўл жанги ва аралаш жанг санъати турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мазкур мусобақада 80 нафарга яқин ўқувчи ёшлар иштирок этди. Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар қимматбаҳо эсдалик совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирланди.