Янги Ўзбекистон боғида “VII Тошкент халқаро марафони” ҳамда “Инсон учун” хайрия югуриш мусобақалари ўтказилди. Унда спортчилар (42 км, 195 метр), ярим марафон, 10 км ва 3 км масофаларга югуриш бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақада 150 га яқин Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари турли йўналишлар (21 км, 10 км ва 3 км масофалар) бўйича югуришда муносиб иштирок этиб, энг юқори натижани 10 км масофага югурган Гвардиячи Алина Ҳакимова қўлга киритган ҳолда мазкур йўналишда фахрли биринчи ўринни эгаллаб мутлоқ ғолиб бўлди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ушбу мусобақада фаол иштирок этиш билан бирга, Янги Ўзбекистон боғи ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкор вазирликлар билан бирга хизмат олиб боришмоқда.