Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАС

Меҳр-мурувват бу биз бир-биримизга улашишимиз зарур бўлган энг муқаддас туйғу. Бу туйғуни ҳамма баравар сезади, хоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса, хоҳ соғлом бўлсин, у хоҳ хаста.

Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга алоҳида эътибор қаратилиши ҳеч кимга сир эмас. Бу борада кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган саховат ишлари мисол бўла олади.

Хусусан, куни кеча Сирдарё вилояти Сирдарё тумани "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази ашула ва рақс ансамбли хонандалари билан биргаликда "Сен азиз ва мўътабарсан муқаддас аёл" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида хонандалар томонидан куй-қўшиқлар куйланиб, "Мурувват" уйи аёлларига байрамона кайфият улашилди.

Шу билан бирга, бу каби тадбир Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасида ҳам ташкиллаштирилиб, тарбияланувчилар учун мусиқий байрамона дастур ҳавола этилди. Шўх тароналар барчага баҳорий кайфият, шодлик бахш этди.

Text to speech