“ХХХII-СПАРТАКИАДА” ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАРНИ СПОРТЧИЛАРИМИЗ ФАХРЛИ 3-ЎРИН БИЛАН ЯКУНЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг спорт турлари бўйича терма жамоаси Ўзбекистон “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти Республика кенгашининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўртасидаги 2023 йил “ХХХII-Спартакиада” дастурига киритилган 9 та спорт (волейбол, стол теннис, енгил атлетика, хизмат кўп кураши, футбол, ўқ отиш, шахмат, қўл жанги, самбо) турида 15 та (Ички ишлар вазирлигидан 6 та, Давлат хавфсизлик хизматидан 2 та, Миллий гвардиядан 2 та, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, 10002 ҳарбий қисм, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти кенгашлари) жамоалари иштирок этган мусобақаларда 3-ўринни Миллий гвардия жамоаси, 2-ўринни ПДХХ жамоси ва фахрли 1- ўринни ДХХ жамоаси қўлга киритди. Тошкент давлат транспорт институтида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолиб жамоаларга кўчма кубок топширилди. Шунингдек, 2024 йил “ХХХIII-Спартакиадаси” дастурига киритилган волейбол мусобақаси ўйинларига старт берилди.