Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Хитойда бўлиб ўтган “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида иштирок этган 25 та давлат ичида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон Миллий гвардияси мерганлари шарафига мамлакатимиз байроғи юқори кўтарилиб мадҳиямиз баралла янгради

Хитойда бўлиб ўтган “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида иштирок этган 25 та давлат ичида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон Миллий гвардияси мерганлари шарафига мамлакатимиз байроғи юқори кўтарилиб мадҳиямиз баралла янгради

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12-20 июль кунлари Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида 25 та давлатнинг вакилларидан иборат 45 та жамоа иштирок этди. Беллашувлар 4 йўналишда бўлиб ўтди ва ҳар бир йўналиш бўйича ўринлар алоҳида белгиланди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон Миллий гвардияси жамоаси Хитой мезбонлигидаги Ветнам, Жанубий Корея, Белоруссия, Россия, Испания, Ливия, Қиргизистон, Қозоғистон, Индонезия, Венгрия, Куба каби 25 давлат вакилларининг, 45 та жамоалари ўртасида, беллашувларнинг энг мураккаби, юқори жанговар шайлик ва моҳирликни талаб қилувчи 2 та шарти бўйича, хусусан мажмуавий мерганлар машқи (1200 метр масофада жойлашган 7 та ўқ отиш позичиясида ҳар хил масофада жойлашган 24 та нишонни тезкорлик билан йўқ қилиш) ва шаҳар шароитида баланд бинодан отиш машқи (мерганлар жуфтлигида 100-650 метргача бўлган 6 та нишонни тезкорлик билан йўқ қилиш) шартлари бўйича мерганларимиз рекорд натижалар билан биринчи ўринни эгаллаган ҳолда мутлоқ ғолибликни қўлга киритишди.

Қолган йўналишлар (яккалик ҳамда экстремал мерганлик машқлари)да ҳам мерганларимиз совринли ўринларни қўлга киритиб, мусобақа якунига кўра 8 та медаль,10 та диплом ва қимматбаҳо совғалар шунингдек, юқорида таъкидлаганимиздек энг мураккаб йўналишларда ғалаба қозонган жамоа сифатида тезкор техник ва тактик йўналиши бўйича Мусобақа кубоги соҳибига айланишди.

Мазкур халқаро мусобақада ғолиб бўлган сафдошларимизни Миллий гвардия қўмондонлиги ва барча шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз!

Text to speech