Хоразм вилоятидаги "Ишга марҳамат" мономаркази "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг меҳнат билан банд бўлмаган оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида Урганч ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва “Қўриқлаш” бошқармаси шунингдек, Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида Урганч шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркаси давомида 8 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари бандлигини таъминлаш бўйича йўлланмалар берилди.