ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАСИ
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги криминоген оғир вазиятдаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, соғлом муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида волейбол спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтиб, жамоа аъзолари бирдамлик билан ғалаба учун беллашдилар.
Мусобақа сўнгида фаоли иштирокчилар ҳамда ғолиблар ташкилотчилар томонидан соврин ва медаллар билан тақдирландилар.