Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилмоқда
Навоий вилояти сектор раҳбарлари ва Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи томонидан бугун Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Турсун ота Эргашевни ва Норбой ота Казаковлар хонадонига ташриф буюрилиб, қаҳрамонларимизни ҳамда уларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклашди.
Дилдан кечган суҳбат давомида Отахонлар уруш хотиралари, ўтган даврнинг қийинчиликлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб бериб, бугунги дориламон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор-такрор таъкидладилар. Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилдилар.