“ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ” ДОИРАСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 29 июль куни Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган ҳарбий қисмида шахсий таркиб ўртасида ҳарбий интизом ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини амалга ошириш ва ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Республика ҳарбий суди, Тошкент ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси юридик хизмати мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси ВМнинг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарори ва “Дастлабки эшитув институти” нинг мазмун-моҳияти ва бошқа мавзулар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.