Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

 Ҳуқуқий тайёргарлик ва кибермаданиятни юксалтириш масалаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида белгиланган устивор вазифалар мувофиқ, давлат органларида “Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати” деган концептуал ғоя асосида давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари тизимли равишда ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 8 июль куни Тошкент шаҳрида Миллий гвардиянинг “Маънавият ва маърифат маркази”да Миллий гвардия марказий девони ҳарбий хизматчилари ва ишчи-хизматчилари иштирокида ҳуқуқий тайёргарлик ва кибер маданиятни юксалтириш йўналишларида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ҳуқуқий тайёргарлик бўйича Юридик таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси вакиллари томонидан Миллий гвардия шахсий таркибига Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-210-сон қарори ҳақида ҳуқуқий ахборотлар етказилди.

Бу борада, Миллий гвардия органларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва самарали идоравий назорат тизимини ўрнатиш мақсадида қабул қилинган Миллий гвардия қўмондони фармойиши, шу жумладан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида” Қонун ижроси доирасида 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Йўл харитаси” асосида амалга ошириладиган идоравий чора-тадбирлар, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш бўйича масъул бошқармаларнинг ҳамда Миллий гвардиянинг Коррупцияга қарши курашиш идоравий комиссияси ва Одоб-ахлоқ комиссиясининг асосий вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Жойларда ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Киберхавфсизлик департаменти вакиллари томонидан “Банк карталари билан боғлиқ фирибгарликлар ва уларга қарши курашиш” мавзусида маъруза ўтилди. Фуқароларнинг банк карталари билан боғлиқ фирибгарликлар қурбонига айланишининг олдини олиш ва кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда «кибергигиена»ни шакллантириш масалаларни муҳокама қилинди.

Марказий банк ходимлари томонидан тадбирда интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, электрон тўлов воситаларидан (банк карталаридан) хавфсиз фойдаланиш, шахсга доир маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш ва улардан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик, тақиқланган контентларга қарши «рақамли иммунитет»ни шакллантириш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбир сўнгида, Миллий гвардия раҳбарияти томонидан ҳуқуқий-маърифий тадбирининг Миллий гвардия тизимида ҳуқуқий билимларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилиб, “Ўзбекистон—2030” стратегиясида асосида шахсий таркибнинг сиёсий, маърифий
ва ҳуқуқий билимларини юксалтириш соҳасида истиқболдаги устивор вазифалар белгилаб берилди.  

Text to speech