Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎРИК-ТАНЛОВИ ВОДИЙ ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА

Оила - жамиятнинг негизидир, шундай экан оила руҳан соғлом ҳамда фаровон бўлса, жамият ҳам юксалаверади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари оила аъзоларининг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва ҳарбийларнинг оилаларидаги ижобий ҳаётий тажрибани оммалаштириш мақсадида Миллий гвардия Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Мустаҳкам оила жамият таянчи” ғояси асосида “Ибратли оила” кўрик танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловга ташриф буюрган Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасидан сержант Аблақуловлар оиласи, Фарғона вилоятидан сержант Юлдашев оиласи, Наманган вилоятидан сержант Соатовлар оиласи ўзаро беллашдилар.

Таништириш, саҳна кўриниши ҳамда миллий анъана ва урф-одатларни кўргазмали намойиш этиш мавзуларидан иборат бўлган 3 та шарт асосида беллашган иштирокчилар адолат мезонлари асосида баҳоланиб борилди.

Танлов якунига кўра Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси 3-ўрин, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси 2-ўрин ва Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси иштирокчиси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, “Ибратли оила” кўрик танловининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Танлов ғолиблари Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Кўрик танлов Фарғона “Ўзбек концерт” уюшмасининг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх кўй-қўшиқлари асосида байрамона кайфиятда ўтказилди.

 

Text to speech