Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган ва қочиб кетган нотаниш шахс тўғрисида маълумотлар кенг тарқалган эди. Бугун ушбу номаълум шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.
2021 йил 29 январь куни соат 12:10ларда, Янгийўл шаҳар 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1-синф ўқувчиси А.С.ни мактабдан чиққан вақтида номаълум шахс қўлидан ушлаб, “Юр, сени онанг кутиб турибди, мен олдига олиб бораман” деб алдаб, Янгийўл шаҳар Вокзали томонга олиб кетган. Вокзал кўчасида жойлашган кабобхона ишчиси фуқаро Абдулазиз Абидов ёш қизчанинг йиғлаб қаршилик кўрсатишига қарамасдан, қўлидан етаклаб кетаётган эркак кишига эътибор қаратиб, улар томон югуриб борган. Буни кўрган номаълум шахс қизчани қолдириб қочиб кетган. 
Фуқаро Абдулазиз Абидов қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширган. Мазкур ҳолат юзасидан ноъмалум шахсга нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Тезкор чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 4 февраль куни соат 10-00 ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБга топширган.
Олиб борилган суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.Т. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Text to speech