ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЎҚУВ МАРКАЗИДА НАВБАТДАГИ 112 ТИНГЛОВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Ўқув йиғини давомида дастурда белгиланган машғулотлардан ташқари, малакали мутахассислар иштирокида амалий семинар ва тренинглар, факультатив машғулотлар ҳамда бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган жами 112 нафар тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, аъло баҳоларга ўқиган, спорт мусобақасида яхши натижага эришган бир гуруҳ тингловчиларга Фахрий ёрлиқлар топширилди.
Маълумот учун: Миллий гвардиядан 70 нафар, Ички Ишлар Вазирлигидан 31 нафар ҳамда масофавий таълим “онлайн”(масофавий) 11 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг билим ва кўникмалари янада оширилди.