ИМТИҲОНЛАР ТАРТИБ-ҚОИДАЛАР АСОСИДА ЎТМОҚДА
Республикамизнинг барча вилоятлари каби Жиззах вилоятида ҳам олий таълим муассасаларига 2021-2022 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 5 август кунидан Миллий гвардия, ИИБ, ФВВ ва бошқа мутасадди ташкилот ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан абитуриентлар карантин қоидаларига амал қилишларини назорат қилиш, имтиҳон вақтида ҳудуд хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда тест имтиҳонларида қонун талаблари бузилишининг олди олинмоқда.