ИМТИЁЗЛИ ТАВСИЯНОМАЛАР УЧУН ТЕСТ СИНОВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 25 январь куни ДТМ ходимлари томонидан Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармасида 44 нафар муддатли ҳарбий хизматчилардан имтиёзли тавсияномалар учун тест синовлари қабул қилинди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш, шунингдек, Олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш учун тавсияномалар олишдан иборат. Тест синовлари жараёнини кузатган ишчи гурух аъзолари ушбу тадбирнинг имкон қадар очиқ ва ошкора ўтказилганлигини такидлаб ўтдилар. Эслатиб ўтамиз, тест синовлари натижаларига кўра энг кўп балл тўплаган, интеллектуал салохияти юқори бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси ҳамда таълим муассасаларига имтиёзли кириш учун қўшимча баллар берилади.