Андижон вилоятида Республика ишчи гуруҳининг ёшлар билан учрашуви тадбирлари доирасида муддатди ҳарбий хизматчиларга сертификатлар топширилди
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича Республика комиссияси аъзолари Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасановлар водий вилоятларидаги ўрганишлари давомида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида бўлишиб, куч тузилмаларида йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказишди.
Тадбир сўнгида комиссия аъзолари томонидан Президентимизнинг аскарларнинг муддатли ҳарбий хизмат давомида касб-ҳунар ўрганиш борасидаги ташаббусларининг ижроси сифатида 260 соатлик касб-ҳунар курсларини муваффақиятли тамомлаган муддатли ҳарбий хизматчиларга сертификатлар топширилди.