Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА ЯНГИ ЙИЛГА БИЛДИРИЛГАН ЭЗГУ ТИЛАКЛАР

Миллий гвардия қўмондони генерал майор Р.Джураев раислигида 2022 йил якуни ва Янги 2023 йилнинг кириб келишига бағишланган видео-селектор тарзидаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Миллий гвардия қўмондони сўзга чиқиб йил сарҳисобига тўхталган ҳолда ушбу йил Миллий гвардия учун синовли йил бўлганлигини ва буни шахсий таркиб жипсликда, бир ёқадан бош чиқариб енгиб ўтганлигини ёдга олди ва барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бу албатта давлатимиз раҳбарининг Миллий гвардияга бўлган эътибори ва яратиб берилган шарт-шароитлар самараси эканлиги таъкидланди.
Келгуси йилда ҳам ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний, жанговар ҳамда руҳий тайёргарлигига бўлган эътибор янада кучайтирилиши бунинг учун эса шахсий таркибнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этиши ва бу борадаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар санаб ўтилди.
Шу билан бирга мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ечимини топиш чора тадбирларини кўриш юзасидан қўмондон ўринбосарларига вазифалар белгиланди.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари халқимиз қалбидан жой олиши ва доимо уларни ишончида бўлишлари зарурлиги юқори ўринда туриши эслаб ўтилиб, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва Оилавий болалар уйлари фарзандларига бўлган эътиборимиз ҳам Янги йилда янгича тизимда ёндашиш талаб этилиши тўғрисида сўз юритилди.
Шу билан бирга ушбу йилда амалга оширилган кўкаламзорлаштириш ишларимиз 2023 йилда ҳам Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида юқори кўрсаткичларда давом эттирилиши зарурлиги юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.
Юртбошимизнинг жорий йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалари эса 2023 йилда биз учун дастури амал бўлиб хизмат қилиши қатъий таъкидланди.
Миллий гвардия қўмондони сўзи якунида тизимдаги барча шахсий таркибни ва улар орқали оила аъзолари ҳамда яқинларини Янги 2023 йил билан самимий муборакбод этиб, Янги йилда сиҳат-саломатлик, хизмат фаолиятларида улкан зафарлар, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат ва дастурхонларига қут-барака тилади.
Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони тизимдаги барча ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўз фаолиятларини "Бурч. Садоқат. Жасорат" жанговар шиори остида давом эттиришларига, яъни Ватан олдидаги бурчларини адо этишда, қасамёдига садоқатли бўлишлари, жанговар ва хизмат вазифаларини бажаришда жасорат кўрсата олишларига катта ишонч билдирди.

Шундан сўнг, Миллий гвардия буйруғи ўқиб эшиттирилиб, бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларга навбатдаги "Подполковник" ҳарбий унвонлари ҳамда илк офицерлик "Лейтенант" маҳсус унвонлари топширилди.

Text to speech