Ижтимоий соҳалар йўналишида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси бўйича Андижон вилоятида манзилли ишлар давом эттирилмоқда
Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳалар йўналишида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси, Миллий гвардия қўмондони назорати остидаги ишчи гуруҳларнинг манзилли ишлари Андижон вилоятида олиб борилмоқда. Шу ўринда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник S.Mamayusupov Андижон вилоятида бўлиб,вилоят ҳокимлиги, мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамда директорлари иштирокида видеоселектр тариқасида йиғилиш ўтказдилар.
Мазкур йиғилишда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мактабларда ўқувчи ва педагогларни хавфсизлигини таъминлаш ва янги қоровуллик хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, ўқувчиларни спорт турларига жалб этиш орқали улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш борасида тавсиялар берилди.
Шунингдек, Миллий гвардия фаолиятини психологик таъминлаш маркази томонидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаб амалиётчи психологларнинг ўқувчи ёшлар билан ишлаш жараёнларини самарали олиб бориш борасидаги ўқув амалий семинар ўтказилмоқда.