"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ-МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ" МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ
Мазкур тадбир Миллий гвардия марказий девонида ташкил этилиб, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов,бошқарма бошлиқлари ҳамда Конституциявий комиссия аъзолари иштирокида ўтказилди. Шунингдек, Ҳудудий бошқармалардан масъул раҳбарлар ва ҳарбий хизматчилар видео-конфренц-алоқа орқали иштирок этди.
Тадбир давомида Конституцияга ўзгартириш киритиш заруриятлари, Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида Конституцияда қандай қўшимча ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда уни мукаммал бўлиши учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича маълумотлар берилди.
Шу билан бир қаторда, мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар халқимизнинг хоҳиш истаги, эзгу мақсадлари ифодаси ҳамда демократик ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида конституциявий ислоҳотлар борасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши бўйича сиёсий билимларини ошириш, таклиф ҳамда мулоҳазаларини жамлаш вазифалари қўйилди.