ЯНГИ "КЕЛАЖАК ГВАРДИЯЧИЛАРИ" ВАТАНПАРВАРЛИК ГУРУХИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.
Ёш авлодни ўсиб улғайишида, уларни келажакда тўғри йўлни танлаб, жамият учун муносиб фарзанд бўлиб камол топишларида ўрнак бўлиш, бир сўз билан айтганда устозлик қилиш бугунги куннинг мухим масалаларидан бири хисобланади.
Ана шундай ватанпарвар, юрт келажаги, равнақи учун садоқат билан хизмат қилиб келаётган Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг фарзандларидан ташкил топган янги "Келажак гвардиячилари" ватанпарварлик гурухи учун ҳарбий қисмда дастлабки машғулотлар ўтилиши йўлга қўйилди.
Дастлабки машғулотлар давомида мутахассис ҳарбий хизматчилар томонидан келажак гвардиячилари учун саф тайёргарлиги, тоғ (баландлик) тайёргарлиги, отиш тайёргарлиги, ҳарбий тайёргарлик, камонбозлик ва кинология бўйича умумий маълумотлар айтиб ўтилди.