Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида Куч тузилмалари олий ўқув муассасалари курсант ва талабалари ўртасидаги спартакиадага старт берилди / / Миллий гвардия тизимидаги инспектор-психологлар ҳамда янги тизимдаги мактаб қоровулларининг хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарига бугундан старт берилди. Мазкур ўқув семинарлари республикамизнинг барча вилоятларида  бўлиб ўтади // Наманган вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини оширишга оид масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди / / Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди // Тошкент вилоятида аҳолини, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор вазирликлар томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига доир чора-тадбирлар / / 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни! Ушбу сана муносабати билан барча Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларини Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз! / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи  / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / /  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди / / Билимлар-синовларда ва юқори жанговар шайлик ўқув машқларда тобланади. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг юқори босқич курсантлари дала ўқув полигонларида амалий машғулотларни давом эттиришмоқда  / / Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" бошланди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш шунингдек, муҳофазасини таъминлаш ишлари ташкиллаштирилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди // Сайловларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди / / Олмалиқ шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти ривожининг ҳозирги ҳолати ва келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун! Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология марказининг хизмат итлари МДҲ давлатлари чемпиони номинациясини қўлга киритди  / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди  / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди 

Ўз O'z Ру En

Янги шарт-шароитларда Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий кадрларни тайёрлашни ташкил этиш

Қуролли кучлар тизимида жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз аҳолисини терроризм, жиноятчилик ва бошқа ноқонуний хатти - ҳаракатлардан ҳимоя қилишга қодир бўлган махсус ҳарбий тузилма -Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилгани мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида тарихий воқеа бўлди. Давлатнинг ички хавфсизлиги, аксинча, уни таъминлаш кўплаб хавфсизлик тузилмаларининг устувор вазифасидир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси ҳарбий ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлашдир.

Бугунги кунда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва жамоат ташкилотларининг жамоат тартибини сақлаш ва шахс, жамият ва умуман давлат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшма фаолияти мамлакатимиз давлат ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи сифатида талаб ва ишончлиликни исботлаб келмоқда. Ушбу соҳанинг ислоҳотларини изчил давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилиши мантиқий асос бўлиб, ушбу тизимга кадрларни тайёрлаб бериш масаласи куннинг долзарб масаласига айланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган жараёнлар, ўзгаришлар, аниқроғи кун сайин ошиб бораётган аҳолимиз сони барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини бефарқ қолдирмаяпти. Чунки янгидан-янги вазифалар юклатилиши билан бирга ушбу шаҳар ва туманларимизда халқ осойишталигини сақлаш, тинч аҳолини фаровон турмуш кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш борасида бугунги замон олдимизга бир қатор ўзининг талабларини қўймоқда. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимиз иқтисодий ўсишини ҳамда ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлар фаолиятларини тўлақонли олиб боришлари учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Миллий гвардия тасарруфидаги таркибий бўлинмалар ҳарбий хизматчилари ўз мажбуриятларини сидқи-дилдан олиб боришмоқда. Ушбу бўлинмаларга мутахассис кадрларни тайёрлаш мақсадида ҳозирда университетда нафақат Миллий гвардия таркибий бўлинмаларига қолаверса, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа турдош куч тузилмаларига ҳам етук малакали мутахассис офицер кадрларни тайёрлаб келмоқда.

Минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг характери ҳарбий кадрларимиздан ғоявий тобланганлик ва сиёсий етукликни, миллий истиқлол ғоясига садоқатли бўлишни, юксак касбий маҳорат эга каби фазилатларни уларда шакллантириш борасида университет профессор-ўқитувчилари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бундан ташқари тайёрланадиган кадрларимизни маънан етук ва жисмонан бақувват бўлишлари учун университетда курсантлар учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилган, жумладан замонавий жиҳозланган ўқув аудиториялар ва махсус жиҳозланган ўқув синфлари, халқаро стандартларга жавоб берадиган ахборот-коммуникацион технологиялар кенг жорий қилинган, шу билан бирга назарий машғулотларни амалий дарслар билан уйғунлаштириш мақсадида криминалистика ва имитацион-ўқув полигонлар ҳам барпо этилган, компьютер-тренажерларда тактик-ўқувларни ўтказиш имкониятини берадиган замонавий ситуацион марказ ҳам ташкил этилган, бундан ташқари кенг ва шинам, ҳамда барча шароитларга эга бўлган курсантлар ётоқхонаси бинолари, курсантлар овқатланишлари учун бир вақтнинг ўзида 1200 кишини қамраб оладиган ошхона, спорт майдонлари, чавандозлик машғулотларини ўтказиш учун мўлжалланган махсус ўқув объектлари ва бир қатор бошқа объектлар барпо этилган. Курсантлар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли хил мутахассисликлар бўйича ҳарбий-илмий тугараклар ва бой маънавий-маданий турдаги меъросга эга бўлган катта кутубхона, бу ерда ўн мингдан зиёд замонавий бадиий ҳамда ўқув адабиётлар жамланмаси ва мингдан ортиқ электрон ўқув дарсликлар заҳираси тўпланган. Ҳозирда университетда қуйидаги йўналишларда мутахассис кадрларни тайёрлаш кўзда тутилган, жумладан:

махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти;

иқтисодий хавфсизлик;

хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш;

аниқлаш ва қўриқлаш тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти;

хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш;

ҳалқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш;

қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти;

йўл-патруль хизматининг қўмондонлик тактик тактик фаолияти;

патруль-пост хизматининг қўмондонлик тактик тактик фаолияти;

паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети қисқа муддат ичида нафақат мамлакатимиздаги олий нуфузга эга бўлган таълим муассасига айланади, балки Марказий Осиёдаги энг нуфузли олий таълим муассаларидан бири бўлиб айланишига хеч шубҳамиз йўқ. Яқин истиқболда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва барча куч тузилмаларига замонавий билимларга эга, ҳар томонлама етук малакали офицер кадрларни тайёрлаб бериш зиммасидаги вазифани шараф билан адо этамиз деб ишонтира оламиз. 

 

полковник Бойбутаев Жахонгир Жуманазар ўғли,

ҳ.ф.ф.д.(PhD), доцент Ахборот-таҳлилий фаолият кафедраси бошлиғи

 

 

Text to speech