Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЖАСОРАТИНГИЗНИ ВАТАН ШАРАФЛАЙДИ

Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган қаҳрамонлар сафи тобора камайиб бормоқда. Уларни қадрлаш ва йўқлаш ҳар бир инсоннинг бурчидир. 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жойларда турли тадбирлар ва фахрийлар хонадонига ташрифлар уюштирилади. Хусусан, куни кеча Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Чилонзор туманида истиқомат қилувчи Ганиев Абдужалил ота холидан хабар олинди. Болалиги урушнинг сурурли йилларида ўтган қаҳрамонимиз айни кунларда фарзандлари, неваралари даврасида кексалик гаштини сурмоқда.

Юзма-юз суҳбат чоғида уруш фахрийси дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида сўзлаб берди. Ёшларга бугунги тинч-осойишта кунларга осонликча эришилмагани, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги юртимизда яратилган шароит ва имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда чуқур билим олиш, яхши касб эгаси бўлиш, шу орқали Ватанимиз тараққиёти учун ҳисса қўшиш ёш авлоднинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлади.

Ташриф сўнгида Абдужалил ота кўрсатилган эътибор ва ташрифдан миннатдор эканлигини, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етган ҳолда, уни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлаш кераклигини айтиб ўтди.

Text to speech