Жиззах вилоятида ҳаваскор ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирокида “Камон отиш” тури бўйича машғулот ташкил этилди.
Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси томонидан Кўпкураш саройида спортчилар, ҳаваскор ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирокида спортнинг “Камон отиш” тури бўйича машғулот ташкил этилди.
Тадбир давомида малакали мутахассислар томонидан ёшларга спортнинг келиб чиқиш тарихи, камон турлари ва ундан фойдаланиш механизмлари ҳақида тушунчалар берилиб, иштирокчилар билан жамоа ҳамда якка тартибда машғулотлар олиб борилди.
Мазкур спорт тури билан доимий шуғулланишни истаган ёшлар учун тўгарак ташкил этилиб, ҳозирги кунда 10 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар камон отиш сир-асрорларини қунт билан ўрганмоқда.