Жойларда Миллий гвардия қўмондонлиги ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтмоқда
Наманган шаҳридаги Ёшлар Зиё масканида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан оталиққа олинган ёшларни қийнаётган ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш, уларни ватанпарварлик, Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва барвақт олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни сифатли ижросини таъминлаш борасида “Миллий гвардия Қўмондони ўринбосари ва ёшлар очиқ мулоқоти” ўтказилди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони ўринбосари полковник С. Мамаюсупов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда юртимизда ёшларга бўлган эътибор, Президентимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар тўғрисида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг йиғилишда иштирок этаётган ёшлар ўзларининг таклифларини очиқ мулоқот давомида билдиришди.
Тадбирда иштирок этган 100 га яқин ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, келгусида Миллий гвардия тузулмаларида ишлаш истагида бўлган ёшларнинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати назоратчиси ва қоровуллик лавозимларига ишга жойлаштирилишини қонунчилик доирасида Наманган вилояти бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Учрашувда иштирок этган Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Маҳалладаги оғир тоифадаги ёшлар ўртасида самарали профилактик ишларни ташкил этиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришига кўмаклашиш, ватанпарварлик, Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилишига алоҳида эътибор қаратилди.