Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЮКСАК МАРРАЛАРГА СОҒЛОМ РАҚОБАТ БИЛАН ЭРИШИЛАДИ

Жорий йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ташаббуси билан ёшлар орасида соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни қарор топтириш, қобилиятларини ва бадиий қизиқишларини юзага чиқариш мақсадида Бахт ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша!” шиори остида “Қувноқлар ва зукколар” маданий-маърифий кўнгилочар тадбири ташкиллаштирилди.

Танловда ҳар бири 10 нафар ўқувчилардан иборат учта жамоа – Тошкент Темурбеклар мактаби ҳарбий-академик лицейи, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ва Бахт ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси жамоалари иштирок этди.

Мусобақа давомида иштирокчилар ўз билими, топқирлиги ва бадиий чиқишлари билан берилган шартларни бажардилар. Барча жамоаларнинг тезкор жавоблари ва саҳна кўринишлари ҳайъат аъзолари томонидан адолатли равишда баҳоланиб борилди.

Мусобақа натижаларига кўра Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи жамоаси 3-ўринни, Тошкент Темурбеклар мактаби ҳарбий-академик лицейи жамоаси 2- ўринни ва Бахт ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Ғолиблар ва фаол иштирок этган ўқувчилар Миллий гвардия қўмондонлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Text to speech